Мақбул ва сифатли: Ўзбекистонлик талабалар ўзи учун Ф. Скорина номли Гомель давлат университетини очмоқда

Опубликовано Dmitry_Gorbachev - сб, 25/01/2020 - 13:25

Белорус таълими дунёда юқори бахоланади, кўпчилик хорижий ёшлар ўқиш учун интернационал олий таълим муассасаси деб аташ мумкин бўлган Франциска Скорина номли Гомель давлат университетини танламоқда. Мазкур олийгоҳда яқин ва узоқ хориждан: Россия, Украина, Туркманистон, Туркия, ХХР, Ироқ, Йемен, Ливан, Суриядан жами 1000 нафарга яқин хорижий талаба ва тингловчилар ўқимоқда. Мазкур ўқув йилида сиртқи ўқиш ва университетга тайёрлов факультетига қисқартилган ўқиш шаклига Ўзбекистон фуқаролари ҳам қабул қилинди.

http://www.gsu.by/ru/node/3099

Фотоотчёт
Подразделения